Moody's халқаро рейтинг агентлигининг барқарорлик рейтинги

Чоп этиш версияси

2019 йилг 5 декабрида «Moody’s Investors Service» халқаро рейтинг агентлиги (АҚШ) “Ўзбекинвест” миллий суғурта Компанияси молиявий барқарорлигини “Барқарор” прогнози билан «B1» дан «Ba3» даражасигача оширганлигини расман эълон қилди.

Натижада, “Ўзбекинвест” миллий суғурта Компанияси Ўзбекистон банк-молия соҳасида «Moody’s Investors Service» халқаро рейтинг агентлиги томонидан «Ba3» молиявий барқарорлик рейтинги тақдим этилган биринчи компания бўлди.

«Moody’s Investors Service» нинг Нью-Йорк (АҚШ) шаҳрида жойлашган штаб-квартираси томонидан 2019 йилнинг 5 декабрида чоп этилган расмий пресс-релизида маълум қилинишича: “Ўзбекинвест” суғурта компаниясининг молиявий барқарорлик рейтинги Барқарор прогнози билан Ba3 даражасигача кўтарилган. Рейтинг “Ўзбекинвест” компаниясининг Ўзбекистон миллий суғурта бозоридаги кучли позицияси ҳамда унинг суғурта мажбуриятларига нисбатан юқори капиталлашувига эгалиги билан мустаҳкамланган. Рейтингнинг Ва3 даражасигача кўтарилиши компанияни бошқаришнинг кучайганлигини билдиради”.

«Moody’s» халқаро рейтингининг «Ba3» даражасигача оширилиши «Ўзбекинвест» компаниясининг юқори даражадаги молиявий барқарорлигини ва молиявий қалтисликлар паст даражада эканлиги тўғрисида далолат беради.

Шунингдек, бу кўрсаткич “Ўзбекинвест” компаниясига халқаро суғурта бозорларига кенг миқёсида кириши ва шунинг эвазига ўзбекистон экспортерларига, ҳамда Ўзбекистонга инвестиция киритаётган хорижий компанияларга суғурта ҳимояси билан қўллаб-қўвватлаш учун қўшимча имкониятлар яратади.